2026 йил 8 октябрь куни Фарғона шаҳрида тадбиркор аёллар учун «Аниқ мақсадлар, самарали ҳаракатлар ва янги имкониятлар — муваффақият сари йўлдир» мавзусида тренинг машғулоти бўлиб ўтди.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОР АЁЛЛАР АССОЦИАЦИЯСИ
2026 йил 8 октябрь куни Фарғона шаҳрида тадбиркор аёллар учун «Аниқ мақсадлар, самарали ҳаракатлар ва янги имкониятлар — муваффақият сари йўлдир» мавзусида тренинг машғулоти бўлиб ўтди.
Тренинг давомида тадбиркор аёл-қизларимизнинг келгусидаги бизнес ғояларини амалга оширишлари ва ўз фаолиятларини ривожлантиришлари учун босқичма-босқич аниқ стратегия ва амалий тавсиялар берилди.
Машғулот якунида иштирокчилар ўз бизнес ғояларини рўёбга чиқаришда Тадбиркор аёллар ассоциациясининг ўрни ва аҳамияти катта эканига ишонч ҳосил қилиб, ўзларининг ижобий фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ишонамизки, бугунги кунда тадбиркор аёллар учун яратилаётган имкониятлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш орқали улар юртимиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшадилар!




